Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Lacetti" русумли, 01Y945DB давлат рақам белгили автомобиль акс этган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган Р.Р. 1.1 йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда ҳаракатланганлиги ва транспорт воситасига рухсат этилмаган жиҳозлар ўрнатилганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.