Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан батафсил маълумот

Жорий йилнинг 29 август куни соат 23:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ЙПХ ходимлари О.Турғунов ҳамда О.Исмоиловлар томонидан "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган А.К. шубхали хатти-ҳаракатлар билан воқеа жойидан пиёда қочиб, ходимларнинг қонуний талабини бажармаган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган.

Холис ва гувоҳлар иштирокида автомобиль кўздан кечирилганда, салон қисмида целлофан пакетда, оқ рангли, кукунсимон, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқишлик учун ҳайдовчи ва топилган воситалар туман ИИО ФМБга топширилган.