Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда йўл-патруль хизматининг махсус автомобили қарама-қарши йўналишда, кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчасини ёқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Қоидаларга кўра, кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан Қоидаларнинг VII боби, IX — XVI, XIX–XX боблари ҳамда йўл белгилари ва чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Ҳозирда видео юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.