Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқда “Бу нимаси? Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида ГАИ ходими ҳуқуқбузарликда гумон қилинган фуқаронинг машинасини жарима майдонига ҳайдовчининг рухсатисиз ҳайдаб кетганлиги айтилмоқда” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусановнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.