Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот

2021 йил 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Чироқчи тумани ҳудудида ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан воқеа жойидан қочиб кетган "Lacetti" русумли, 70 D083FA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланиб топилди. Суриштирув давомида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ҳ.А. автомобилнинг ён олд ойналарининг қорайтирилганлиги бўйича рухсатномаси йўқлиги сабаб ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмасдан кетиб қолганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчининг ишорасига риоя қилишларини сўраймиз.