Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот

Ижтимоий тармоқда "4 нафар ГАИ ходимлари мени урди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича саҳифада маълумот берилган эди. Текширув якунига кўра, "Isuzu" русумли автомобиль ҳайдовчиси Н.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ҳамда 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган баённома асосли деб топилиб, ЙПХ ходимлари томонидан хизмат ўташ вақтида белгиланган қарор ва буйруқ талаблари бузилмаганлиги маълум бўлди.