Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда
2022 йил 9 январь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Тошматов томонидан "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.
Текширув мобайнида автомобиль олд ойнасининг тепа қисми белгиланган меъёрдан ортиқ ҳажмда қорайтирилганлигига ЙПХ ходими томонидан эътироз билдирилганлиги видеода акс этган.
Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.