Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолар ўрганилиб, қоидабузар автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Isuzu" русумли, 01226DDA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги ҳамда "SAZ LE 60" русумли, 01059VJA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Видеолар Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Isuzu" русумли, 01226DDA давлат рақам белгили ҳамда "SAZ LE60" русумли, 01059VJA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан, айниқса йўловчи ташиш билан шуғулланувчилардан қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.