Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳа ўрганилиб, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқда фуқаронинг ЙПХ ходими томонидан мажбурий техник кўрик бўйича расмийлаштирилган баённомага эътирозлари мавжудлиги, транспорт воситаси белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилганлиги айтилган видео тарқалди.

2021 йил 14 ноябрь куни ЙПХ ходими И.Мамбетов томонидан "Mercedes Benz" русумли, 01M207EB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган Ш.А.га нисбатан транспорт воситаси мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлиги бўйича расмийлаштирилган баённома юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув давомида ҳолатга ҳамда расмийлаштирилган баённомага ҳуқуқий баҳо берилади.