Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, бошқа манзилга юборилган яна бир жарима бекор қилинди

Жорий йилнинг 4 февраль куни ижтимоий тармоқда "Lada Largus" русумли автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолати бўйича "Damas" русумли автомобиль эгасига нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлиги акс этган сурат ва изоҳ тарқалди.

Мазкур хабар ўрганилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хатоликка йўл қўйилгани, яъни, 2022 йилнинг 6 декабрь куни соат 14:57да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 568-569,8-километрлари оралиғида, "Lada Largus" русумли, 90U918KA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 70 км/соат тезлик чегараланган жойда 84 (84-5=79) км/соат тезликда ҳаракатланганлиги махсус мослама ёрдамида қайд этилган бўлиб, қайд этиш вақтида автоматик тарзда 90U918KA давлат рақам белгисидаги "9" рақами "7" бўлиб, 70U918KA тарзида нотўғри қайд этилганлиги, масъул назоратчи ходимнинг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима "Damas" русумли, 70U918KA давлат рақам белгили автомобиль мулкдорининг яшаш манзилига юборилганлиги маълум бўлди.

Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан "Damas" русумли, 70U918KA давлат рақам белгили автомобиль мулкдорига нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилиниб, "Lada Largus" русумли, 90U918KA давлат рақам белгили автомобиль мулкдори А.Б.га нисбатан тасдиқланган.

Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.