Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Ўша машҳур тепа ва пасти йўқ белги" изоҳи билан тарқалган хабар ўрганилиб, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Мевазор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1179-километрида ўрнатилган белги олиниб, амалдаги талабларга мос бўлган 5.43 — "Радар" йўл белгиси ўрнатилди.

Йўлларда тартибни сақлашда ўз ҳиссасини қўшиб бораётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.