Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими А.Икромов томонидан "Malibu" русумли автомобиль жарима майдонига қўйилганлиги бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Икромов ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган И.Ш. бошқарувидаги "Malibu" русумли автомобилни тўхтатиб, унга нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқарганлиги бўйича нотўғри баённома расмийлаштирилгани ва автомобиль жарима майдонига жойлаштирилгани айтилган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳайдовчи И.Ш.га нисбатан расмийлаштирилган баённома ва "Malibu" русумли автомобиль жарима майдонига қўйилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилади.