Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими Ш.Бободўстов томонидан расмийлаштирилган баённома бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Бободўстов томонидан 2021 йил 6 июль куни Китоб тумани ҳудудида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида нотўғри баённома расмийлаштирилганлиги келтирилган хабар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув мобайнида расмийлаштирилган баённомага ҳуқуқий баҳо берилади.