Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот
Бугун, 2022 йил 9 февраль куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "Бунёдкор шоҳ" ҳамда "Қатортол-2" кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходими А.Ботиров тирбанликларни бартараф қилиш мақсадида ишоралар орқали хизмат олиб бораётган вақтда "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси унинг ишорасига риоя қилмаган. Ҳайдовчи йўл ўртасида тўхтаб турли хатти-ҳаракатлар билан ходимнинг хизмат фаолиятига ҳалақит берган. Шундан сўнг, ходим ва ҳайдовчи ўртасида зиддиятли вазият юзага келган. ЙПХ ходими чорраҳада вазият ҳамда тирбандлик кескинлашувининг олдини олиш мақсадида алоқа воситаси орқали ёрдам чақирган. Воқеа жойига қўшимча ёрдамчи ходимлар келиб ҳолат расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув давом этмоқда.
Жараёнларнинг батафсил изоҳи юзасидан қўшимча маълумот берилади.