Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Наманган постида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги суҳбат. Ушбу суҳбатда ЙҲХБ ходими фуқародан 600 минг сўм талаб қилаётганлигини эшитишингиз мумкин” изоҳи билан тарқалган видео юзасидан маълумот.

Фуқаро М. прокуратура органларига мурожаат этиб, Поп тумани ҳудудидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими унга нисбатан қонун бузилиш ҳолати содир этганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.

Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХХга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритилган. Хизмат текширувининг якуний натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Шунингдек, ЙҲХХ томонидан ходимлар ўртасида қонунчиликка амал қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўриб борилмоқда.