Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ҳайдовчига ташланди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Б.Мирзараҳимов Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган "Чорсу" жарима майдончаси рўпарасида "Кобальт" русумли автомобилни тўхтатган. Текширув давомида ЙПХ ходими ҳайдовчига қарздорлик сабаб автомобилни жарима майдонига жойлашини айтган. Бир муддат вақт ўтиб жарима тўлаш муддатида янглишганлигини айтиб ҳайдовчига кетиши мумкинлигини маълум қилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдирган ва ушбу вақтда ўзаро тортишув юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.