Ижтимоий тармоқда "Вазирлар Маҳкамаси янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан муносабат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида 2021 йил 30 ноябрь куни "ID-53261" рақами билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилган (https://regulation.gov.uz/uz/d/53261). Лойиҳа 15 кун давомида ушбу порталда муҳокама этилиб, 2021 йил 15 декабрь куни муҳокама якунланганлигини маълум қиламиз.