Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Ходимлар автомашина ойналарини синдириб ташлади" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Айни кунларда Қашқадарё вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбири доирасида йўлларда соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигида рейдлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Коммуна МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда ЙПХ ходимлари томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан автомобилнинг ойнаси ва эшикларини қулфлаб олдинда турган соҳа вакилларининг устига транспортни бошқарган. Мазкур жараёнда ходимлар томонидан махсус воситалар қўлланилиб, ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилганлигига қарамасдан ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз.