Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда до конца борадиган ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 август куни Наманган вилояти ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 254-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори М.Музаффаров томонидан ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун тўхтатилган ва унга нисабатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи қўл телефони орқали тасвирга олиб, инспекторнинг яширин тарзда хизмат олиб бораётганлиги хақида эътироз билдирган. ЙПХ инспектори хизмат олиб бораётган жойга юк автомобиллари техник носозлик сабаб тўхтаганлигини айтган.

Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз.