Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
2025 йил 5 апрель куни соат 16:55 ларда Миробод тумани "Нукус – А. Қаҳҳор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи С.М. давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва "сирена" мосламаси ўрнатилган "Malibu-2" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Шунингдек, ҳайдовчи бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходими яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамай уни автомобили билан туртиб юбориб, Нукус кўчаси бўйлаб капот устида судраб кетган.
Ходим тан жароҳати олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар, Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноий иш кўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.