Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд ЙҲХБ ходимлари ойликсиз қолмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан муносабат
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ходимларнинг ойлик маошларини ўтказиш бўйича вилоят Ғазначилик бошқармасига 2024 йил 26 апрель куни буюртма сўровнома юборилган.
Ғазначилик бошқармаси томонидан сўровнома ўрганилиб, жорий йилнинг 30 апрель куни ходимларнинг ойлик маошлари пластик карталарига тўлиқ ўтказилиб берилган.
Ўрганиш давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ходимларнинг 2024 йилнинг апрель ойи учун ойлик иш ҳақларини тарқатиш жараёнларида қонун бузилиш ҳолатлари бўлмаганлигини маълум қиламиз.