Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг айримлари ойлик маошни ўз вақтида олмаганликлари билан боғлиқ хабар ўрганилди.
Мазкур ҳолат шахсан Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи О.Саидовларнинг назоратига олинди.
Кечиктирилган маошлар бугуннинг ўзида ходимларга тўлаб берилиши таъминланади.
Шунингдек, ойлик маош тўланиши бўйича вазифаларни бажарувчи ходимлар томонидан сусткашликка йўл қўйилганлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
ИИО соҳасига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.