Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, ҳайдовчига тегишли чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан тана қисмини (оёғини) чиқариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белигили автомобиль ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган. Шунингдек, видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.