Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчасида "Nexia-3" русумли, 85474VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси атрофдаги бошқа ҳайдовчининг ҳаракатига ҳалақит берганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Nexia-3" русумли, 85474VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1970 йилда туғилган Ў.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.