Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Зил" русумли, 30S935XA давлат рақам белгили юк автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, тўкиладиган юк ортгандан сўнг юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилмаганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, "Зил" русумли, 30S935XA давлат рақам белгили юк автомобиль ҳайдовчиси аниқланди ва унга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 162-банди талабини бузганлиги бўйича баённома тузилди.

Барча юк автомобиль ҳайдовчиларидан юк ташиш қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.