Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Damas" русумли, 60P100QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, транспорт воситасига рухсат этилмаган ялт-ялт ёнувчи маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Damas" русумли, 60P100QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.