Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрель кунидаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” 172-сон қарорига мувофиқ, фуқароларнинг, айниқса, болаларнинг йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда оқибатларидан ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлни кесиб ўтишда ва йўл ёқаларидан ёки қатнов қисмининг четидан ҳаракатланишда, пиёдаларнинг устки кийимида нур қайтарувчи элементлар бўлиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган бўлиб, яъни ушбу норма тавсиявий аҳамиятга эга.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 167-бандига кўра, велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементли парчалари бўлган устки кийимда бўлиши шартлиги белгиланган.
Жамоатчилик ва ОАВдан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат ахборотни тарқатмасликларини сўраймиз.