Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими иштирокидаги суҳбат акс этган видео тарқалди. Унда ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлиги ҳолатига ўринли эътироз билдирилган. Видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди. Текширув давомида ходимнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.