Икки йўловчи йигит пиротехника маҳсулотлари билан қўлга тушди
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Андижон вилояти, Бўстон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори И.Сойиббоев томонидан Бўстон тумани, Пиллакор МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Андижон-Ўш” автомобиль йўлининг 392-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчилар 2003 йилда туғилган А.М. ва 2002 йилда туғилган У.Х.лар “Трения” номли 20 дона, ”Британик” номли 80 дона, жами 550.000 сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётганликлари маълум бўлган.
Аниқланган маҳсулотлар ва уларни олиб кетаётган фуқаролар туман ИИБга топширилиб, ҳозирда масъуллар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.