Тест режимида

Хабарлар

Имтиҳон кунлари Андижон шаҳрининг қайси кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади?

Андижон шаҳар ҳокими фармойишига биноан 2020 йилнинг 2 сентябридан 12 сентябрига қадар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади:

Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” стадиони ва “Теннис корт” ҳудуди:

3-кичик даҳа ҳудудига “Мароканд”, “Evos” кафелари, “Олтин водий” чойхонаси, Гимнастика мактаби меҳмонхонасининг юқори қисми ҳамда “Ўзбекистон” тўйхонасидан кириш йўлларида транспорт воситаларининг қатнови 11 кунга тўхтатилади.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати