Тест режимида

Хабарлар

Имтиҳон кунлари Бухоронинг қайси кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади?

Жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб, Бухоро шаҳар “С.Айний” кўчасида жойлашган “Умид” спорт мажмуаси, ҳамда “И.Мўминов”-“Х.Т.Бухорий” кўчалари кесишмасида жойлашган “Бухоро” спорт мажмуасида тест синовларини ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан шаҳарнинг “М.Иқбол”-“И.Каримов” кўчалари кесишган қисмидан, “Зулфия” кўчаси билан кесишган қисмигача, “Ҳамза” кўчасининг Х.Т.Бухорий кесишган қисмидан-“И.Мўминов” кўчаси кесишган қисмигача, “И.Мўминов” кўчасининг “Ҳамза” кўчаси билан кесишган қисмидан Навоий шоҳ кўчаси кесишган қисмигача, “И.Каримов” кўчасининг “Вобкент” кўчаси билан кесишган қисмидан ”Ибн-Сино” шоҳ кўчаси кесишган қисмигача, “С.Айний” кўчасининг “И.Каримов” кўчаси билан кесишган қисмидан “Умид” спорт мажмуасигача бўлган оралиқда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.