Тест режимида

Хабарлар

Имтиҳон кунлари Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади?

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан, 2-12 сентябрь кунлари транспорт воситалари учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади:

-Саттепо массиви Туркистон кўчасининг “Туризм коллежи” олдидаги туташмасидан, 5-кичик ҳудуд (микрораён)га кириш йўли туташмасигача;

-Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Маданият саройининг олдигача бўлган қисмида;

-Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишмасидан, “Локомотив” стадионининг кириш қисмигача;

-Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан, “Локомотив” стадионининг кириш қисмигача.