Тест режимида

Хабарлар

Имтиҳон кунлари Жиззахнинг қайси кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади?

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига киришдаги тест синовлари жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошланади. Жиззах вилояти ҳудудида олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари "Суғдиёна" марказий ўйингоҳида ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан, тест синовларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинган. Мазкур фармойиш асосида жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан 15 сентябрь кунига қадар тест синовлари ўтказиладиган ҳудудда, яъни, Фидокорлар ва Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳадан Шифокорлар ва Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган масофада ҳамда Олимжон Азимов кўчаси билан Буюк ипак йўла кўчаси кесишган чорраҳадан Алишер Навоий ва Олимжон Азимов кўчаси кесишган чорраҳагача бўлган масофада фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.