Инсон танасига тан жароҳати етказиши мумкин бўлган "бита" таёғини сақлашдан мақсад нима?
Андижон вилоятида рейдлар давомида ЙПХ ходими И.Ғаниев томонидан тўхтатилиб текширилган "Nexia-3" русумли автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги, шунингдек, транспорт воситасининг салонида инсон танасига тан жароҳати етказиши мумкин бўлган "бита" таёғи мавжудлиги аниқланган.
Ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Қ.М.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилиб, профилактик суҳбат ўтказилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Текширувлар давом этмоқда...