Тест режимида

Хабарлар

Ўғирланган автомобиль ариқдан топилди. Ўғри қўшни экан

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 22:00 ларда, Андижон вилояти, Бўстон тумани, Навоий кўчасида яшовчи фуқаро "Нексия" русумли, 60 P 101 BA давлат рақам белгили транспорт воситасида яшаш хонадонига келиб, электрон мослама орқали қулфлаб, калитни автомобиль ичида қолдириб, дам олиш мақсадида уй ичига кириб кетган. Қаровсиз қолдирилган автомобиль шу куни, тунда, соат 01:10 лар атрофида ўғирлаб кетилган.

Эртаси куни фуқаролар Бўстон тумани, Наврўз маҳалласи, Нурафшон кўчасидаги ариққа "Нексия" русумли автомобиль тушиб кетганлигини ИИБга маълум қилишган. Воқеа жойига бориб ўрганилганда, ушбу "Нексия" русумли автомобиль ўғирланган транспорт воситаси эканлиги маълум бўлган. Автомобиль ичида қолиб кетган, бевосита ўирлаган фуқарога тегишли бўлган уяли алоқа воситаси текшириб кўрилганда, автомобиль эгасининг яшаш манзилига яқин жойда яшовчи фуқарога тегишли эканлиги маълум бўлган. Айни вақтда гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.