Тест режимида

Хабарлар

ИШОНЧ МАДҲИЯСИ

Одамзод бошидан ўтмайди нелар
Урушнинг олдида вируслар нима?
Мардларнинг бошига бир ўлим келар
Қўрқоқни ўлдирар минг бор ваҳима.

Курашмоқ инсонга одат азалдан
Юракка ўт солар Ватан деган сўз!!!
Тақдиринг қўлингда: осон берма тан
Ишончдан порласин доим икки кўз.

Дард борки, даво бор, умид бор демак,
Енгамиз барини бирга, биродар.
Миллатга елкани тутмоқлик керак
Жонни ҳам берамиз лозим бўлса гар.

Қон кечди боболар тинчликни дея
Ўққа тутиб берди ҳатто жонини.
Ўзи шишиб ўлса ҳамки ўт ея
Боласига тутди сўнги нонини.

Биздан-чи биргина ҳалоллик талаб
Этилар ва фақат олға юрмоқлик.
Кечқурун осуда, мириқиб ухлаб
Тонгда орзуларга тўлиб турмоқлик.

Қуроллар шарт эмас бизга, дўстгинам
Уйингда ўтир-у, ўқи китобни.
Худони эслагин, шукр қилгин ҳам
Қадрини ҳис этгин илиқ офтобни.

Боланга Қуръондан ўқиб бер оят
Қўлидан олиб қўй телефонини.
Боланг ҳам тушунса тинчликни шояд
Ҳис қилса таъмини буғдой нонини.

Мана шу имоннинг кучи аслида
Кўрасан ишончнинг буюк қудратин.
Биз енгиб ўтамиз синов фаслида
Ва ёқиб ташлаймиз вирус суратин.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори Ф.Якубов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати