Тест режимида

Хабарлар

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Жорий йилнинг 1 июль санасида Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан шу куни соат 23:30 ларда, “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи Э.Э. бошқарувида бўлган "Нексия-1" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автомобилнинг салони ва юкхонасидан ветеринария маълумотномаларисиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Гўшт маҳсулотларидан Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан намуналар олининб текширилганда, шаҳар экспертиза лабораториясининг 2020 йил 2 июль кунидаги хулосасига асосан, жами 400 кг оғирликдаги қора мол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишлилигича чоралар кўрилган.