Тест режимида

Хабарлар

"Isuzu" русумли юк автомашинаси текширилганда...

Айни вақтларда республикамизда "Ғалла-2020" мавсуми давом этмоқда. Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 00:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган “Ширинбулоқ” мунтазам ЙПХ масканида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Б.К. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинаси ВИИБ ЙҲХБ ЙПХ махсус отряди 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори Ж.Аллаёров томонидан тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида буғдой маҳсулотини тегишли ҳужжатсиз олиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Муборак тумани ИИБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати