Тест режимида

Хабарлар

"Isuzu" юк автомобили тўхтатилиб текширилганда...

2022 йил 6 ноябрь куни соат 20:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.Б. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 78 дона телевизорлар олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган телевизорлар Поп тумани ДСИга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...