Ижтимоий тармоқда “Ҳайдовчи машинасини ЙПХ ва жарима майдончасидан сақлаш учун унинг устига чиқиб олди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 31 июль куни ижтимоий тармоқда “Ҳайдовчи машинасини ЙПХ ва жарима майдончасидан сақлаш учун унинг устига чиқиб олди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада тасвирланган ҳолат 2019 йилнинг 20 сентябрь куни содир бўлган.
Шу куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари К.Ахмедов, А.Ибодов ва Ҳ.Полвоновлар белгиланган дислокация асосида Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида, соат 10:30 ларда “Газ 3110” русумли, 80 Х 098 FА давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.Х. ЙПХ инспектори К.Ахмедов томонидан белгиланган тартибда тўхтатилган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчининг олдига бориб, ўзини таништириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатлари ёнида мавжуд эмаслигини билдирган.
Шундан сўнг, ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида белгиланган талабларни бузганлигини айтиб, маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириши зарурлигини тушунтирган.
Ҳайдовчи автомашинани жарима майдончасига жойланишидан норози бўлган ва “Газ 3110” русумли транспорт воситасининг устига чиқиб олган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчига меъёрий ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли ушбу автомашинани жарима майдончасига қўйишга мажбурлигини яна қайта тушунтирганидан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати