Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи ва ГАИ ходими ўртасидаги тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 22 июль куни Тошкент шаҳар Сергели тумани, Янгиҳаёт кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходими М.Алиходжаев томонидан "Малибу" русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида ЙПХ ходими ҳайдовчи П.Р.га белгиланган муддатида тўланмаган қарздорлиги мавжудлигини айтган ва тушунтириш бериб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган.
Ҳайдовчи маълум муддат ўтиб, жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни олиб келиб, автомобилини жарима майдонидан олиб чиқишни ЙПХ ходимидан талаб қилган. ЙПХ ходими транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилишини маълум қилган.