Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчилар огоҳ бўлинг!" сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 1 май куни соат 10:30 лар атрофида ИИВ ЙҲХББ ҲХКМ ва АХ ходими С.А.Ачилов ва “ATLAS International UzDe” компанияси етакчи мутахассиси иштирокида инвестиция лойиҳаси доирасида навбатдаги янги фоторадар комплекси “Nexia-3” русумли транспорт воситасига мобиль комплекс ускуналари монтаж қилиниб фойдаланишга топширишдан олдинги созлаш (калибровка) ишлари олиб борилаётган вақтда “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01 О 413 WA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан синов ишларига асоссиз ҳалақит бериб, ходимларни фаолиятини нотўғри кўрсатиб, фуқаролар ўртасида норозилик кайфиятини туғдиришга ҳаракат қилган.

Яъни, радар йўл белгиси ва транспорт воситасининг давлат рақам белгиси йўқлигини ҳамда радар мосламасидан нима сабабдан фодаланилаётганлигини билдирган. Шунингдек, синов ишлари олиб бораётган ходимлар томонидан тушунтиришлар берилишига қарамай, ўзбошимчалик билан қўл телефонига видеога тушириб, ижтимоий тармоқда тарқатган.

Янги фоторадар комплекси фойдаланишга топширишдан олдин созлаш ишлари амалга оширилади ва маълум вақт давомида синовдан ўтказилади. Синов натижалари ижобий бўлганда, “Nexia-3” русумли транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилиб, давлат рақам белгиси берилади ва фоторадар комплекси билан биргаликда ўрнатилган тартибда фойдаланишга топширилади.

Созлаш (калибровка) ва синовдан ўтказиш жараёнида қоидабузарликлар юзасидан жарималар қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати