Ижтимоий тармоқда “Ангор туманида ГАИ ходимлари қувлаган автомашина аварияга учради” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 12 июль куни ижтимоий тармоқда “Ангор туманида ГАИ ходимлари қувлаган автомашина аварияга учради” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати