Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари йўл ҳаракати қоидаларини ўқишадими?” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари йўл ҳаракати қоидаларини ўқишадими?” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори М.Қулбулов белгиланган дислокация асосида Қарши шаҳар, А.Темур кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида чорраҳада, светофорнинг яшил чироғида ортга қайрилиб олган “Ласетти” русумли, 01 С 917 JA давлат рақам белгили транспорт воситасининг ҳайдовчисини тўхтатган. ЙПХ инспектори М.Қулбулов “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 96-бандида белгиланган талабларни бузганлигини айтиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати