Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёлик ака чидаб туролмади" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 23 июль куни Чироқчи тумани ҳудудида, туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Х.Нуралиев томонидан "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М.га нисбатан светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи чироғида ҳаракатланганлиги учун баённома тузилган. Видеода ҳайдовчи мазкур баённомага нисбатан эътирозлари мавжудлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.