Ижтимоий тармоқда "Автоблогерни шохи борми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:40 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Бегзодов томонидан Чилонзор тумани ҳудудида "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл белгига амал қилмаганлиги боис тўхтатилган. ЙПХ ходими томонидан қоидабузарлик тушунтирилганда, ҳайдовчи С.Ш. эътирозлари мавжудлигини, қоғоз баённома расмийлаштирилишини сўраган. ЙПХ ходими ёнида қоғоз баённома мавжуд эмаслигини билдирган. Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан планшет орқали электрон баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.