Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Видео лавҳада, жорий йилнинг 8 май куни Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Мустақиллик кўчасида туман ИИБ бошлиғи "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчисига товуш чиқарувчи мосламасини босганлиги боис эътироз билдирганлиги ва ЙҲХБ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганлиги, ўзаро мулоқот вақтида ходим муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.

Шунингдек, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги боис маъмурий баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Барча ЙПХ ходимлари ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларидан ўзаро мулоқот вақтида муомала маданиятига риоя қилишларини сўраймиз.