Ижтимоий тармоқда "Бодикамераси ишламаётган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Акбаров томонидан Сергели тумани ҳудудида жойлашган "Турбанов" блок-постида тегишли меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Малибу" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.
Видео лавҳада ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига бодикамера мосламасининг қуввати тугаганлиги айтилган ва бу ҳолатга ҳайдовчи томонидан эътироз билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.