Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Буниси энди ошиб тушди, туғри жаримани Қирғизистон адресига юбормабсилада" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

2021 йил 31 август куни соат 22:58 да Қирғизистон Республикасига тегишли давлат рақами "01 KG 737 AHA" бўлган автомобиль Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 163-166 километрлари оралиғида 70 км/с тезлик чегараланган жойда 86 км/с тезликда ҳаракатланганлиги фото-видео мосламаси орқали аниқланган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспектори Ф.Икрамов томонидан хуқуқбузарлик юзасидан Ўзбекистон Респуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128(3)-моддаси 1-қисми билан жарима солиш тўғрисидаги қарор юқорида кўрсатилган автомобилга эмас балким МЧЖга тегишли "Trailblazer" русумли 01 737 AHA давлат рақам белгили атвомобилга қабул қилинган.
Ўз хизмат вазифасига эътиборсизлик билан ёндашиб қабул қилинган қарор кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.