Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда “Дамас 213 км/с тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчининг уйига жарима келибди!” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 15 октябрь куни ижтимоий тармоқда “Дамас 213 км/с тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчининг уйига жарима келибди!” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабарда, “Дамас” русумли, 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситаси юқори тезлик 100 км/с чегараланган жойда 213 км/с тезлик билан ҳаракатланганлиги кўрсатилган.

Автоматлаштирилган тизим, ўз номи билан, қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишга дастурлашган бўлиб, техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Суриштирув давомида “Дамас” русумли 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситасининг эгаси фуқаро Э.Д.га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати